Европанинг беş давлати Россияни Евроатлантика хавфсизлигига асосий таҳдид деб атади
Буюк Британия, Германия, Италия, Полşа ва Франсия мудофаа вазирлари Россияни Евроатлантика хавфсизлиги ва барқарорлиги уçун энг кескин ва узоқ муддатли таҳдид деб баҳолади. Париждаги уçраşувда Украинага қиşки ёрдам ва унинг ҳаво мудофаасини куçайтириş масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Европанинг беш давлати Россияни Евроатлантика хавфсизлигига асосий таҳдид деб атади
Э5 гуруҳига кирувчи беш давлат мудофаа вазирлари 26-октабр куни Парижда учрашди. Якунда қабул қилинган қўшма баёнотда Европа ўз хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни зиммасига олиши зарурлиги таъкидланди.
Ҳужжатга кўра, бу, аввало, НАТО доирасида европалик иттифоқчиларнинг ролини кенгайтиришдан бошланиши керак. Шу билан бирга, АҚШ Э5 давлатлари учун ўрнини босиб бўлмайдиган иттифоқчи бўлиб қолиши қайд этилган.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус учрашувдан сўнг Украина учун «қишки ёрдам пакетлари» тайёрланганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Э5 давлатлари АҚШнинг Украинага таъминот, айниқса, разведка ва сунъий йўлдош маълумотлари билан кўмаклашишда давом этиши учун барча имкониятларни ишга солади.
Писториус беш давлат вакиллари Украина билан биргаликда Патриот комплекслари ва бошқа мавжуд тизимларга қўшимча равишда ишлайдиган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш устида ишлаётганини ҳам айтди.
НАТО бош котиби ўринбосари Радмила Шекеринская ҳамкорларни Киевга ёрдамни ҳозироқ кучайтиришга чақирди. У Россия ҳужумлари босими деярли ҳар кеча Украина шаҳарларида сезилаётганини таъкидлади.
Қўшма баёнотда Украинага кўмакни давом эттиришга содиқлик яна бир бор тасдиқланди. Вазирлар Украинанинг ҳозир ва келажакда ўзини ҳимоя қила олиши жамоавий Евроатлантика хавфсизлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини билдирди.
Э5 давлатлари Киевнинг ишончли хавфсизлик кафолатларига асосланган мустаҳкам тинчликка эришиш интилишини қўллаб-қувватлашини, бунинг учун сиёсий, ҳарбий ва молиявий ёрдам зарурлигини қайд этди.
Украинага қиш арафасида кўмак бериш масаласи 15–16-октабр кунлари Брюсселда ўтган Европа Иттифоқи саммитида ҳам асосий мавзулардан бири бўлган.
Ўшанда Германия канслери Фридрих Мерс Украинага қишдан чиқиш ва кейинги йилга тайёрланишда ёрдам бериш учун молиявий кўмакни оширишга чақирган. Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен Украинанинг 2026-йилги молиявий эҳтиёжлари қопланганини билдирган, Европа кенгаши раиси Антониу Кўста эса 2027-йил учун маблағ ажратиш бўйича аниқ таклиф кутаётганини айтган.

