Маҳаллий

Янгийўлда иссиқхона ва томорқада каннабис етиштирган шахслар ушланди

Янгийўл туманида иссиқхона ва томорқада каннабис етиштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўтказилган рейдлар давомида 48 туп каннабис ҳамда 12 килограммдан ортиқ марихуана аниқланган.

“Қорадори-2026” назорат тадбирлари доирасида тезкор ходимлар жами 10 та ҳолатда 339 квадрат метр ер майдонида 48 туп каннабис парваришлаб келинаётганини аниқлаган.

Хусусан, Гулбоғ маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонидаги 300 квадрат метрли иссиқхонада 12 туп каннабис етиштирилгани ҳамда 6,075 килограмм марихуана сақлангани маълум бўлган.

Шунингдек, Саид ота маҳалласидаги хонадонлардан бирининг томорқасида 4 туп каннабис етиштирилгани ва 6 килограмм марихуана сақлангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.