Маҳаллий

Тошкент вилоятида қарийб 2 минг доза наркотик тарқалишининг олди олинди

Тошкент вилоятида қарийб 2 минг доза наркотик тарқалишининг олди олинди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар чоғида жами 282 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бу моддадан қарийб 2 минг доза наркотик тайёрлаш мумкин.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Ўрта Чирчиқ ва Ангрен туманларида тезкор тадбирлар ўтказди.

Ўрта Чирчиқ туманида олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги автомобил тўхтатилиб, текширувдан ўтказилган. Кўздан кечириш вақтида ҳайдовчи тезкор ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмай, қаршилик кўрсатишга ва ёнидаги шубҳали моддани ташлаб юборишга уринган.

Холислар иштирокида ўтказилган кўздан кечириш натижасида ушбу модда 82 грамм гашиш экани маълум бўлиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилган.

Ангрен туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса шубҳа остидаги шахс бошқарувидаги автомобил кўздан кечирилган. Машинадаги йўловчи ўриндиғи остига яширилган полиетилен пакетдан 200 грамм гашиш топилган.

Шу тариқа, икки ҳолат бўйича жами 282 грамм гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан чиқарилган. Мутахассислар мазкур наркотик модданинг қора бозордаги ўртача қийматини 20 минг доллар деб баҳолаган. Ҳар икки ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Маълум қилинишича, 2026-йилнинг ўтган даврида божхона органлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 541 та ҳолатда 1,9 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситасининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва мамлакат ичидаги яширин айланмасига чек қўйган.

“Қорадори-2026” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида республиканинг барча вилоятларида вертолётлар орқали назоратли учишлар амалга оширилгани ҳақида хабар берилганди. Тадбирлар давомида хонадонларда етиштирилган жами 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари белгиланган тартибда йўқ қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.