Маҳаллий

Бухорода томорқасида каннабис етиштирган фуқаролар аниқланди

Бухорода томорқасида каннабис етиштирган фуқаролар фош этилди

Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар чоғида Бухоро ва Ромитан туманларида гиёҳвандлик ўсимликларини ноқонуний етиштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, Бухоро туманининг Кунжиқалъа маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадони ва томорқасидан 46 туп каннабис топилган. Улар узоқ муддат парвариш қилингани сабабли йирик ҳажмга етган. Тайинланган экспертиза хулосасига кўра, ушбу тақиқланган экинлар кейинчалик сотиш ва моддий манфаат олиш мақсадида етиштирилгани аниқланган.

Шунингдек, Ромитан туманида яшовчи фуқаронинг хонадони ва томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ҳам қонунга хилоф равишда каннабис экиб, парваришлаб келаётгани маълум бўлган. Хонадондан кўк рангли полиетилен пакетга ўралган қуритилган модда ҳам топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Наманганда хонадон томорқасидан 839 туп каннабис топилган эди. Шунингдек, Қашқадарёда 201 кг каннабис, Тошкентда 2 кг гашиш мусодара қилингани ҳақида хабар берилганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.