Маҳаллий

Янги Тошкентда инвесторлар учун ер майдонининг 30 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби қўлланмайди

Янги Тошкентда инвесторлар ер майдонининг 30%ини кўкаламзорлаштириши шарт бўлмайди. Шаҳарнинг 30%ини кўкаламзорлаштириш бош режа асосида давлат томонидан таъминланади. Қиймати $50 млндан юқори нотурар жой лойиҳалари учун “яшил” сертификат харажати қопланади. Йирик лойиҳаларга масъул бириктирилади.

Янги Тошкентда инвесторлар учун ер майдонининг 30 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби бекор қилинади

Янги Тошкентда инвесторлар сотиб олган ер майдонининг 30 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби қўлланмайди. Шаҳарнинг 30 фоизини кўкаламзорлаштириш бош режа асосида давлат томонидан таъминланади. Бу ҳақда 12-октабр куни президент Шавкат Мирзиёев инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувида маълум қилди.

Шунингдек, қиймати 50 миллион доллардан юқори бўлган нотурар жой лойиҳалари учун “яшил” сертификат харажатлари давлат томонидан тўлиқ қопланади.

Президент Янги Тошкент ҳақиқий “яшил шаҳар” бўлиши шартлигини яна бир бор таъкидлади. Бу ерда қуриладиган обьектларга “яшил бино” стандартлари қўлланмоқда. Шу билан бирга, сертификат олиш тадбиркорлар учун қўшимча харажат экани инобатга олинган.

Бундан ташқари, давлат раҳбари йирик сармоядорлар билан ишлашда ҳам янги ёндашув жорий этилишини маълум қилди. “Қиймати 50 миллион доллардан юқори ҳар бир лойиҳага масъул бириктирилади. У инвесторга обьект ишга тушгунига қадар ҳамроҳлик қилиб, юзага келадиган масалаларни ҳал этишга кўмаклашади”, — деди у.

Бунда “50 миллион доллардан юқори ҳар бир лойиҳага — битта инвестиция битими” тамойили амал қилади. Битимда инвесторнинг мажбуриятлари ва таваккалчилиги ҳисобга олиниб, унга мос имтиёзлар пакети белгиланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.