Маҳаллий

Янги Тошкентда инвесторлар учун имтиёзлар кенгайтирилади

Янги Тошкентда инвесторлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, қурилиш жараёнларини соддалаштириш ва тижорат ҳамда ижтимоий обьектлар барпо этилишини

Янги Тошкентда инвесторлар учун имтиёзлар кенгайтирилади

Янги Тошкентда инвесторлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, қурилиш жараёнларини енгиллаштириш ҳамда тижорат ва ижтимоий обьектлар қурилишини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Президент шаҳарнинг мастер-режаси сармоядорлар ташаббусларига тўсиқ бўлмаслиги кераклигини таъкидлади. Инвесторлар таклифларини кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш, қарорларни тезкор ва шаффоф қабул қилиш, шунингдек, тайёр лойиҳалар сонини кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Ҳозиргача сотилган 54 та лотдан фақат учтасидаги лойиҳа қиймати 100 миллион доллардан ошади. Йирик тижорат обьектларини кўпайтириш учун «Свисс чалленге» тамойили асосида ер ажратиш амалиёти жорий этилади. Бунда ташаббус очиқ эълон қилинади, яхшироқ таклиф бўлмаса, ер биринчи ташаббускорга берилади.

Шунингдек, инфратузилма тўловлари савдо, сервис ва бизнес марказлари учун уч баравар, меҳмонхона ва туризм обьектлари учун беш баравар, маданий ва кўнгилочар масканлар учун ўн баравар камайтирилади. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар учун тўлов бир фоиз этиб белгиланади. Имтиёзлар қурилиши бошланган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.

Дунёнинг етакчи архитекторлари ишлаб чиққан ўзига хос лойиҳалар учун ҳам тезкор тартиб жорий этилиб, лойиҳалашдан тортиб обьектни фойдаланишга қабул қилишгача бўлган жараёнлар соддалаштирилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.