Маҳаллий

Янги Тошкентда янги обьектлар ишга туширилади - Президент маросимда қатнашади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 12-октабр куни Янги Тошкентга ташриф буюради. Давлат раҳбари бу ерда йирик лойиҳаларни амалга ошираётган инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказади.

Янги Тошкентда янги обьектлар фойдаланишга топширилади — Президент маросимда иштирок этади

Ташриф дастуридан Янги Тошкент ҳудудидаги бир қатор обьектларни ишга тушириш маросими ҳам жой олган.

Шунингдек, президент иштирокида янги обьектлар қурилишига старт берилиши режалаштирилган.

Шу тариқа, тадбир доирасида ҳам тайёр обьектлар фойдаланишга топширилади, ҳам навбатдаги қурилиш ишлари бошланади.

Инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув эса Янги Тошкентда йирик лойиҳаларни амалга ошираётган ишбилармонлар иштирокида ўтказилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.