Yandex Go’да товарларни етказиб беришнинг секин сценарийларидан воз кечилади
Yandex Go товарларни экспресс-етказиб бериш хизматлари — Магазины ва Lavka’ни ривожлантиришга эътибор қаратади. Фойдаланувчилар узоқроқ етказиб бериш муддатларига эга товарларни буюртма қилишлари мумкин бўлган Market товарлар витринаси ўз ишини 10 ноябрда якунлайди, деб хабар берди Yandex Uzbekistan.

Yandex Go товарларни етказиб беришнинг секин сценарийларидан воз кечади
Yandex Go товарларни экспресс етказиб бериш хизматларини — Магазины ва Lavka’ни ривожлантиришга эътибор қаратади. Фойдаланувчилар узоқроқ етказиб бериш муддати билан буюртма бериши мумкин бўлган Market витринаси 10 ноябрдан ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда «Газета»га Yandex Uzbekistan матбуот хизмати маълум қилди.
Шу билан бирга, Yandex Go’да аввалгидек озиқ-овқат, электроника, косметика, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа тоифадаги товарларни 15 дақиқадан бошланган етказиб бериш хизмати билан буюртма қилиш мумкин бўлади, деб таъкидлади компания.
«Экспресс етказиб бериш — компаниянинг жадал ривожланаётган йўналишларидан биридир. Охирги бир йил ичида Магазины хизмати ҳамкорлари сони деярли икки бараварга ошиб, 500 тага етди. Lavka тармоғи ўнта дарксторни ўз ичига олади, шахсий савдо маркасидаги товарлар ассортименти эса 100 дан ошади. 2026 йилда Магазины ва Lavka’даги буюртмалар сони 2025 йилга нисбатан аллақачон уч бараварга ошди», — дейилади Yandex Uzbekistan хабарида.
Market витринаси орқали товарларни 10 ноябргача расмийлаштириш мумкин бўлади, ушбу муддатгача берилган буюртмалар эса қайта ишланади ва олувчиларга етказиб берилади. Компания экспресс етказиб беришга қизиқиш билдирган Market ҳамкорларига Магазины ёки Lavka билан ҳамкорликни кўриб чиқишни таклиф қилди.

