Рақобат қўмитаси Ўзбекистондаги такси агрегаторларининг нарх белгилашини ўрганмоқда
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг нарх белгилаши ва улар фаолиятида инсофсиз рақобат аломатлари бор-йўқлигини ўрганишни бошлади. Бунга йирик агрегаторлар ишидаги ътехник носозликларъ фонида тиғиз вақтларда йўл ҳақи бир неча баравар қимматлашгани сабаб бўлди.

Рақобат қўмитаси Ўзбекистондаги такси агрегаторлари нарх белгилашини ўрганмоқда
Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси такси агрегаторлари хизматлари нархлари ҳамда уларнинг фаолиятида инсофсиз рақобат аломатлари бор-йўқлигини ўрганишни бошлади.
Қўмита маълумотига кўра, сўнгги кунларда йирик агрегаторлар ишида кузатилган “техник носозликлар” ортидан рақобатчи хизматларда тиғиз пайтларда йўл ҳақи бир неча баравар ошган. Бу эса жамоатчиликнинг асосли эътирозларига сабаб бўлган.
Ўрганиш жараёнида қўмита нархларнинг оширилиши қанчалик асосли экани ва рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинаётганига алоҳида эътибор қаратади.
Агрегаторларга йўл ҳақини белгилаш алгоритмларини қайта кўриб чиқиш, нархларнинг кескин ва сунъий оширилишининг олдини олиш тавсия этилди.
Шунингдек, компаниялар қуйидаги чораларни кўриши керак:
“Рақобат муҳитидаги ҳар қандай ҳаракат истеъмолчилар манфаатларига зид бўлмаслиги, хизматлар нархи ва сифати эса адолатли ҳамда шаффоф тамойилларга асосланиши лозим”, — дея таъкидлади қўмита.
Қўмита, агар агрегаторлар рақобат тўғрисидаги қонунчилик ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талабларини бузган бўлса, текширув ўтказилиши ва қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 9-октабр куни кечқурун Ўзбекистондаги Яндех Го хизматида тахминан бир соат давомида носозлик кузатилди. Ўша куни Россиянинг Калуга вилоятидаги “Яндекс” дата-марказига дронлар ҳужум қилди. Хизматдаги узилишлар фонида бошқа такси агрегаторлари ва хизматларига талаб ошганини компаниялар Газетаъга тасдиқлади.
11-октабр куни эрталаб Яндех Го фойдаланувчилари яна носозликларга дуч келди: илова сафарлар нархини кўрсатмади ва такси буюртма қилиш имконини бермади. Жамоат транспорти бўлимида автобуслар ҳаракати ҳам акс этмади. Ҳайдовчилар ва курерлар ҳам муаммолар ҳақида хабар берди. Шу куни Яндех Слоуд Россиянинг Владимир шаҳридаги дата-марказ дрон ҳужуми оқибатида шикастланганини маълум қилди. Дата-марказ фаолияти тўлиқ тўхтатилди.
Яндех Узбекистан “Газета”га хизматлар тақсимланган ҳисоблаш инфратузилмасидан фойдаланишини, шу сабаб бир мамлакатдаги носозлик бошқа мамлакатда айрим функсияларнинг ишлашига таъсир қилиши мумкинлигини тушунтирди. Юкламани қайта тақсимлаш жараёнида ҳам хатолар юзага келиши мумкин. Компания ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг маълумотлари ҳимоялангани ва қонунга мувофиқ зарур даражада муҳофаза қилинишини таъминлайдиган юрисдиксияда сақланишини билдирди.
12-октабр куни кечқурун компания “Газета”га хизматлар босқичма-босқич тикланаётганини маълум қилди. Унинг маълумотларига кўра, таксопарк ҳамкорларига тўловлар одатдагидек автоматик тарзда амалга оширилган, ҳайдовчилар учун тезкор тўловлар ҳам мавжуд бўлган. Айрим тўловларда эса хатолар ёки кечикишлар кузатилиши мумкин эди.

