Маҳаллий

“Ягона алифбодан фойдаланиш қатъий белгиланади”: Сенат алифбога ўзгартириш киритишга оид қонунни маъқуллади

“Ягона алифбодан фойдаланиш қатъий белгиланади”: Сенат алифбога ўзгартириш киритишга оид қонунни маъқуллади

Бугун, 10-сентябр куни Сенат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартириш киритишга оид қонунни маъқуллади.

Ҳужжатга кўра, алифбо 26 ҳарф ва учта ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ҳамда битта тутуқ белгисидан иборат бўлади. Сенатор Оҳунжон Маматкаримовнинг таъкидлашича, бу бир товуш ва бир ҳарф тамойилига мос келади.

“Ўзбек алифбосидаги айрим ҳарфлар билан боғлиқ мураккаблик ва ноқулайлик илмий асослаб берилди. Жумладан, биргина Ў ва Ғ ҳарфларини компютерда ёзиш учун олтита амални бажариш талаб этилмоқда. Амалиётда бу ҳарфларнинг 10 дан зиёд шакли ишлатилмоқда. Замонавий ахборот технологиялари ушбу ҳарфлар қатнашган сўзларни яхлит сўз сифатида қабул қилмаяпти. Натижада турли дастурлар ва луғатлар яратишда, умуман ўзбек тилини рақамлаштиришда жиддий муаммолар юзага келмоқда. Хусусан, амалдаги ўзбек алифбоси компютер клавиатуралари, смартфонлар ва қидирув тизимлари учун жуда ноқулай. Интернет қидирув тизимлари Ў ва Ғ белгиларини турли кодларда ўзбек тилидаги ҳарфларни тўлиқ индекслай олмаяпти. Шунингдек, Ш ва Ч ҳарфлари ўзбек тилида фаол товушлар ҳисобланиб, инглиз тилида она тилимизга нисбатан 3-5 баравар кўп фойдаланилади. Тинч, хущақчақ, шошилинч, аччиқтош каби сўзларда кетма-кет келган Ш ва Ч ҳарфларини ёзишда ва ўқишда қийинчиликлар юзага келади. Бу ҳарфлар имлода айрим чалкашликларга ҳам сабаб бўлади. Исъҳоқ ва Асъҳоб каби сўзларни Ишоқ ва Ашоб тарихида нотўғри ёзиш ва ўқиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу аҳолини саводхонлигига ҳам таъсир қилмоқда”, деди сенатор.

Янги таҳрирдаги алифбога ўтиш жараёнида фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳисобга олиш мақсадида қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг муомалада бўлишига тўсқинлик қилинмаслиги белгиланмоқда. Давлат органлари ва ташкилотларининг айрим рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичлардан эса улар яроқсиз ҳолатга келгунига қадар ёки белгиланган муддатгача фойдаланишга рухсат берилади.

Сенаторлар фикрича, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имло қоидаларини такомиллаштириш, давлат тилидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ўзбек тилини рақамлаштириш жараёнларини ривожлантиришга хизмат қилади. Қонун асосида ягона алифбодан фойдаланиш қатъий белгиланади. Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади. Қонун қабул қилинган кундан олти ой ўтиб кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.