Ҳужжатлардаги 7 та сўзни ўзбекча муқобилларига алмаштириш кўзда тутилган қонун Сенатга юборилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ъавансъни ъбўнакъ, ъмаркировкаъни ътамғалашъ, ъмаршрутъни ъйўналишъ, ъсветофоръни ъйўлчироқъ, ъковоркинғни ъиш марказиъ, ъпаролъни ъўронъ, ъпрогрессивъни ъилғоръ сўзларига алмаштиришни назарда тутувчи қонунни иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилиб, Сентага юборди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қонун ҳужжатларида хорижий тилдан ўзлашган айрим атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштиришни назарда тутувчи қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди.
Депутатлар 9-июн куни қонунни биринчи ўқишда қабул қилиб, иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун такомиллаштиришга йўналтирган эди.
Қонун лойиҳасига кўра, қуйидаги хорижий сўзларни ўзбекча муқобилига ўзгартириш таклиф этилган эди:
* **маркировка** – **тамғалаш**
* **парол** – **ўрон**
* **маршрут** – **йўналиш**
Депутат Барно Бердиева қонунни иккинчи ўқишда мажлис иштирокчиларига таништирди. Унинг сўзларига кўра, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида лойиҳанинг консепсияси ўзгартирилмаган ҳолда унга қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, амалдаги қонун ҳужжатлари тўлиқ хатловдан ўтказилган.
Қонун лойиҳаси доирасида Солиқ кодекси, “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”, “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида” ҳамда “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонунларда қўлланган “маркировка” атамаси “тамғалаш” сўзига алмаштирилди. Фуқаролик кодексининг 776-моддасидаги “парол” атамаси эса “ўрон” сўзи билан алмаштирилган.
“Солиқ кодексининг 483-моддаси 69-қисмидаги „маркировкани“ сўзи „тамғалаш белгиларини“ бирикмасига ўзгартирилди. Бунда амалдаги қонунчиликда тегишли қоида айнан тамғалаш белгиларидан фойдаланишга нисбатан қўлланилиши инобатга олинди”, — деди Бердиева.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги “маршрут” атамаси “йўналиш” атамасига ўзгартирилди. Шу муносабат билан кодексдаги “йўналиш таксиларининг” бирикмаси амалдаги қонунчиликда қўлланилаётган атамаларга мослаштирилиб, “йўналишли таксилар” тарзида баён этилди.
Депутатнинг қайд этишича, қонун лойиҳаси матни ташаббускорлар билан келишилган, Қонунчилик палатаси девонининг юридик бошқармаси ҳамда лингвистик экспертиза, таржима ва таҳририят бўлимларининг ижобий хулосалари олинган. Ҳужжат парламентдаги барча сиёсий партиялар фраксияларида ҳам кўриб чиқилиб, қўллаб-қувватланган.
Қонун иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Таъкидлаш жоизки, 2025-йил июл ойида Атамалар бўйича ҳукумат комиссияси турли тиллардан ўзлашган 40 та сўзнинг янги ўзбекча таржимасини тасдиқлаган эди. Улар орасида юқорида қайд этилган еттита сўзнинг барчаси учун таржималар мавжуд. Таълим соҳаси эксперти Комил Жалилов ҳам таклиф этилган муқобиллар орасида “йўлчироқ” каби баҳслилари борлиги ҳақида фикр билдирган эди.

