Маҳаллий

Сенатнинг 19-ялпи мажлисида нималар кўрилиши маълум қилинди

Давлат чегарасини қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилишни янада кучайтириш, Миллий гвардия фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунлар ҳам

Сенатнинг 19-ялпи мажлисида қандай масалалар кўриб чиқилиши маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисини чақириш масаласи муҳокама қилинди.

Кенгаш қарорига кўра, Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси 2026-йил 10-сентябр куни ўтказилади.

Мажлисда ялпи йиғилиш кун тартибига киритиладиган масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ҳамда ҳимоя қилишни янада кучайтириш, Миллий гвардия фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинади.

Шунингдек, Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенсияга киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ баённомаларни ратификация қилишга оид қонун ҳам кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Томди тумани, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартиришга доир масалалар ҳам кун тартибидан жой олган.

Ялпи мажлисда ер ва кўчмас мулк муносабатларини тартибга солиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳамда мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари ҳам кўриб чиқилади.

Сенаторлар Олий Мажлис Сенати Кенгаши қарорларини тасдиқлаш масаласини ҳам муҳокама қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.