Маҳаллий

Хоразмда янги троллейбуслар 27-октабрдан йўналишга чиқарилади

Президентга тақдимот қилинганидан икки ой ўтиб, янги троллейбуслар Урганч ва Хива ўртасидаги йўналишга чиқарилади. Хоразм вилояти транспорт бошқармаси ҳайдовчилар тайёргарликдан ўтганини маълум қилди. Урганчда троллейбус депосининг янги биноси очилди.

Хоразмда янги троллейбуслар 27-октабрдан йўналишга чиқарилади

Август ойи ўрталарида Ўзбекистон президентига тақдим этилган Хитойнинг Ютонг русумли автоном юрувчи янги троллейбуслари 27-октабрдан Урганч ва Хива ўртасидаги йўналишда қатнай бошлаши керак. Бу ҳақда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси маълум қилди.

Куни кеча Урганчда “Хоразм троллейбус парки” давлат корхонасининг янги маъмурий биноси ва янгиланган депоси фойдаланишга топширилди. Хивада ҳам депо қурилмоқда.

Хабарда айтилишича, бўлажак ҳайдовчилар махсус тайёргарликдан ўтиб, гувоҳномаларни олган.

Хоразм вилояти — Ўзбекистонда троллейбус тизими сақланиб қолган ягона ҳудуд. Бу, шунингдек, дунёдаги иккита шаҳарлараро троллейбус тизимидан бири ҳисобланади. Унинг бир томонлама узунлиги 35,6 км ни ташкил этади (иккинчи йўналиш Симферопол ва Ялта ўртасида ишлайди — 84 км).

Йўналиш 1998-йилда очилган. Дастлаб троллейбуслар Урганч аеропортидан Хивагача қатнаган, бироқ кейинчалик маршрут Урганч марказий бозоригача қисқартирилган. Ҳозирда 2013-йилда сотиб олинган Скода троллейбусларидан фойдаланилмоқда. Жами тўққизта троллейбус бор, улардан саккизтаси мунтазам ишлайди.

100 километргача мустақил (автоном) ҳаракатлана оладиган 10 та янги троллейбус йўналишни яна аеропортгача узайтириш имконини беради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.