Урганчга Хитойдан 47 та автобус олиб келинди
Урганч шаҳри ички йўналишлари учун Хоразмга Хитойдан 47 та замонавий автобус олиб келинди. Уларнинг 32 таси Зҳонгтонг, 15 таси Ютонг русумида. Жорий йилда вилоятда тадбиркорлар харид қилган автобуслар сони 139 тага етди.

Урганчга Хитойдан 47 та автобус олиб келинди
Хоразм вилоятига Хитойда ишлаб чиқарилган 47 та замонавий автобус олиб келинди, деб хабар бермоқда.
Автобусларнинг 32 таси Зҳонгтонг, 15 таси эса Ютонг русумида бўлиб, улар вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Хоразм Довуд сервистранс”, “Бунёд авто Урганч” ва “Ансиент Кҳорезм Оасис” компаниялари томонидан харид қилинган.
Янги автобуслар Урганч шаҳри ички йўналишларига жойлаштирилиши режалаштирилган.
Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, жамоат транспортида брутто шартнома тизимининг жорий этилиши ҳудудларда йўловчи ташувчи тадбиркорларнинг автобус паркларини янгилашига туртки берган. 2023-йилдан буён Тошкент шаҳрини ҳисобга олмаганда, мамлакат ҳудудларида тадбиркорлар томонидан 2 мингдан ортиқ автобус харид қилинган.
Хоразм вилоятида эса жорий йил бошидан буён тадбиркорлар томонидан харид қилинган автобуслар сони 139 тага етган.
Сентабр бошида ҳам Хоразмга Хитойдан 30 та Зҳонгтонг автобуси олиб келинган, улар Урганч шаҳри ички йўналишларига чиқарилиши маълум қилинганди.

