Технология

Хитойда техника инқилоби: энди роботларни роботларнинг ўзи ишлаб чиқармоқда

Хитойда технологик инқилоб юз бермоқда: эндиликда роботларни роботларнинг ўзи ишлаб чиқармоқда. Хитойнинг УБТЕЧ Роботисс компанияси дунёдаги биринчи роботлаштирилган завод мажмуасини ишга туширди. Корхона йилига 10 мингтагача гуманоид робот ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ҳақда “Oxu.az” хабар берди.

Завод Хитой жанубидаги Лючжоу шаҳрида, яъни Гуанси-Чжуан мухтор раёнида жойлашган. Унинг имконияти ҳар 10 дақиқада биттадан робот тайёрлашга етади.

Лойиҳа энг замонавий режалаштириш технологиялари ва саноат симуляцияси тизимларига таянади. Ишлаб чиқариш жараёнининг асосий жиҳатларидан бири шуки, бу ерда роботлар роботларни ясамоқда. Шу тариқа, Хитой гуманоид роботларни лабораторияда эмас, балки заводда оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.

Завод 14 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Бу ерда асосан Валкер С ва Срузр сериясига мансуб ақлли саноат роботлари ишлаб чиқарилади. Мажмуа Германиянинг Сиеменс Дигитал Индустриес Софтваре компанияси иштирокида барпо этилган. Бошқарув тизими жараённинг барча босқичларини, жумладан, буюртмаларни режалаштириш, хомашё етказиб бериш ва сифат назоратини рақамли шаклда тўлиқ бошқаради.

Ишлаб чиқариш линиясида гуманоид роботларнинг ўзи юкларни туширади ва материалларни ташийди. Ҳар бир янги тайёрланган машина тўрт соатдан ортиқ синовдан ўтказилади. Ҳайдовчисиз юк кўтарувчилар ва машиналардан фойдаланадиган “ақлли” тизим бутун занжирни — қисмларни йиғишдан тортиб, тайёр маҳсулотни синаш ва сақлашгача бўлган жараённи қамраб олган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.