Технология

Хитойда одамсимон роботлар дўконда 24 соат ишлади (видео)

Улар харидорларни кутиб олган, озиқ-овқат ва ичимликлар тақдим этган, столларни артган ва қаҳва тайёрлаган.

Хитойда одамсимон роботлар дўконда 24 соат ишлади (видео)

Хитойнинг Шанхай шаҳрида одамсимон роботлар дўконда 24 соатлик иш сменасига қўйилди.

Маълум қилинишича, олтита АгиБот Гение Г2 роботлари кундалик эҳтиёж моллари дўконида ишлаган. Иш сменаси давомида роботлар харидорларни кутиб олган, уларга озиқ-овқат ва ичимликлар берган, расталардаги маҳсулотлар захирасини тўлдирган, столларни артган ва қаҳва тайёрлаган. Роботларнинг ишини масофадан туриб интернет орқали кузатиш мумкин бўлган.

Тажриба давомида сунъий интеллектга эга роботларнинг харидорларга хизмат кўрсатиш имконияти баҳоланган. Роботлар лабораториядан ташқарида ҳам юмушларни бажара олишини намойиш этган.

Маълумот учун, аввалроқ Хиаоми компаниясининг гуманоид роботлари автомобил заводида илк бор 8 соатлик сменада ишлаб, кунлик меъёрни тўлиқ бажарган эди. Бу роботларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш шароитидаги илк синови бўлган.

Смена давомида роботлар икки марта заряд олиш учун тўхтаган. Биринчи марта 3 соат 2 дақиқалик ишдан кейин, иккинчи марта эса 6 соат 3 дақиқадан сўнг қувватланган. Сменанинг иккинчи ярмида роботлардан бири панелни ерга тушириб юборган. Уни ғилдиракли робот жойига қўйган. Умуман олганда, роботлар 8 соат 5 дақиқа ишлаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.