Технология

Хиаомиънинг гуманоид роботлари илк бор автомобил заводида 8 соатлик сменада ишлади (видео)

Роботлар автомобил қисмларини саралаб, жой-жойига қўйган. Смена давомида улар икки марта заряд олиш учун тўхтаган.

Хиаомиънинг гуманоид роботлари автомобил заводида илк бор 8 соатлик сменада ишлади (видео)

Хиаоми асосчиси Лей Сзюн компаниянинг гуманоид роботлари автомобил заводида биринчи марта саккиз соатлик сменада ишлаганини кўрсатувчи видеони эълон қилди. Бу ҳақда Хитойнинг Тҳе Папер нашри хабар берди.

Хиаоми маълумотига кўра, роботлар белгиланган кунлик иш меъёрини тўлиқ бажарган. Бу синов роботларнинг ҳақиқий завод шароитида ишлашини текшириш бўйича илк тажриба экани айтилди.

Видео автомобилларни якуний йиғиш сехида олинган. Унда СйберОне 02 моделидаги иккита — қора ва оқ рангли робот ишлаётгани тасвирланган. Роботлар автомобил салонига ўрнатиладиган ён панелларни саралаган. Улар қутиларда тартибсиз ётган деталларни олиб, керакли томонга буриб, жавонларга жойлаштирган. Бунда роботлар автомобил йиғиш тезлигига мос равишда тез ишлаши керак бўлган.

Смена давомида роботлар икки марта заряд олиш учун тўхтаган. Биринчи марта 3 соат 2 дақиқалик ишдан кейин, иккинчи марта эса 6 соат 3 дақиқадан сўнг қувватланган.

Сменанинг иккинчи ярмида роботлардан бири панелни ерга тушириб юборган. Уни ғилдиракли робот жойига қўйган. Умуман олганда, роботлар 8 соат 5 дақиқа ишлаган.

Завод учун бундай роботлар кераклигига шубҳа қилган фойдаланувчиларга Лей Сзюн шундай жавоб берди:

“Бу универсал гуманоид робот. Унинг техник қисмларини ўзгартириш шарт эмас. У турли иш жойлари ва вазифаларга мослаша олади”.

Шунга ўхшаш синовлар бошқа компаниялар томонидан ҳам ўтказилган. Жумладан, Фигуре 03 роботи АҚШнинг Спартанбург шаҳридаги БМВ заводида, АгиБот Г2 эса Хитойнинг Нанчан шаҳридаги Лонгчеер планшет ишлаб чиқариш фабрикасида ишлаган.

Маълумот учун, июл ойи охирида АҚШ Федерал алоқа комиссияси хорижда ишлаб чиқарилган янги гуманоид роботларни мамлакатга олиб киришни тақиқлаган. Комиссия бу қарорни хавфсизлик билан изоҳлаган. Журналистларнинг таъкидлашича, тақиқ биринчи навбатда Хитойга қаратилган. Чунки дунёдаги гуманоид роботлар бозорининг 85 фоизи ушбу мамлакат ҳиссасига тўғри келади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.