Спорт

В «Заковат-Гамбит» турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун курашмоқда

Пойтахтимизда рекорд даражадаги 5 831 нафар шахматчини ўзида жамлаган В «Заковат-Гамбит» турнирининг ҳал қилувчи финал

В «Заковат-Гамбит» турнири ғолиблари 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун беллашмоқда

Бу йилги мусобақа янада кенгроқ қамровга эга бўлиши ва барча шахмат ихлосмандларига имкон яратиш мақсадида илк бор икки хил саралаш тизими йўлга қўйилди: аввал республиканинг барча 14 ҳудудида юзма-юз баҳслар ўтказилди, кейин эса онлайн платформада қўшимча саралаш ўйинлари ташкил этилди.

«Заковат арена» биносида бўлиб ўтаётган финал учрашувларида иштирокчилар ўз даражаларига қараб бешта гуруҳга ажратилган ҳолда жами 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси учун ўзаро дона сурмоқда. Ҳар бир гуруҳда ғолиб бўлганларга 50 миллион, иккинчи ўринга 30 миллион, учинчи ўринга ҳамда аёллар орасидаги энг кучли иштирокчига эса 20 миллион сўмдан пул мукофотлари берилиши белгиланган.

Шунингдек, мусобақанинг энг ёш қатнащиси бўлган 8 ёшли Мустафо Пўлатов ва энг ёши улуғ иштирокчи 63 ёшли гроссмейстер Тоир Воҳидовнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан махсус мукофот топширилади. Турнирнинг яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, унда Жаҳонгир Воҳидов, Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова каби терма жамоамизнинг машҳур аъзолари ҳам қатнашмоқда.

Нуфузли меҳмонлар сифатида таклиф этилган жаҳон шахмати юлдузлари — гроссмейстерлар Петер Леко ва Ҳампи Конеру ёш спортчиларимизга қарши сеанс ўйинлари ўтказиб, мамлакатимизда шахмат жуда тез ривожланаётгани ҳамда ёшларнинг кўзидаги иштиёқ уларда кучли таассурот қолдирганини алоҳида таъкидлашди.

Барча гуруҳлардаги якуний ғолибларни тақдирлаш маросими 30 октябр куни «Ўзбекфилм» павилонида тантанали равишда ўтказилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.