5831 иşтирокçи, 620 млн сöм соврин: «Заковат-Гамбит» ҳал қилувçи босқиçга кирди
Беşинçи «Заковат-Гамбит» şахмат турнирининг саралаş баҳслари якунланди. 28-октабр куни Тоşкентда ярим финал öйинлари öтказилиşи кутилмоқда. Бу йил мусобақага рекорд даражада - 5831 нафар иşтирокçи рöйхатдан öтган. Турнирнинг умумий соврин жамğармаси 620 миллион сöмни таşкил этади.

5831 иштирокчи, 620 млн сўм соврин: «Заковат-Гамбит» ҳал қилувчи босқичга кирди
Ташкилотчилар маълумотига кўра, саралаш баҳслари олти кун давом этган. 19–23-октабрда мамлакатнинг барча 14 ҳудудида юзма-юз ўйинлар, 24-октабрда эса chess.com платформасида онлайн саралаш ўтказилган.
Бу йил саралаш тартибига янгилик киритилди: аввал фақат онлайн ташкил этилган босқичга ҳудудий баҳслар ҳам қўшилди. Уларда иштирок эта олмаган ёки ярим финалга йўлланма ололмаган шахматчилар онлайн саралашда яна бир бор ўз кучини синаб кўриш имкониятига эга бўлди.
Турнир уч босқич — саралаш, ярим финал ва финалдан иборат. Ярим финал 28-октабрга, финал баҳслари эса 29–30-октабрга белгиланган. Ҳар икки босқич Тошкентда ўтказилади.
Қатнащилар ФИДЕ рейтинги ва даражасига қараб беш гуруҳга ажратилади. Шу тариқа ҳаваскорлар ҳам, профессионаллар ҳам ўз даражасидаги рақиблар билан ғолиблик учун курашади.
Ҳар бир гуруҳ ғолибига 50 миллион сўм
А, Б, С, Д ва Э гуруҳларининг ҳар бирида совринлар бир хил миқдорда белгиланган: биринчи ўрин — 50 миллион сўм; иккинчи ўрин — 30 миллион сўм; учинчи ўрин — 20 миллион сўм; аёллар ўртасида биринчи ўрин — 20 миллион сўм.
Бундан ташқари, энг ёши катта ва энг ёши кичик иштирокчи учун 10 миллион сўмдан махсус мукофот ажратилган.

