Спорт

Абдусатторов киберспорт бўйича ЖЧда қанча ишлаб топди?

Абдусатторов киберспорт бўйича ЖЧда қанча даромад олди?

Франсия пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган Эспорц Ворлд Суп Чесс мусобақасида чорак финал ўйинлари старт олди. Гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, плей-оффга чиққан Нодирбек Абдусатторов чорак финалда турнирни тарк этди.

Ўзбекистонлик шахматчи ушбу турнирдаги иштироки учун 75 минг доллар пул мукофотига сазовор бўлди.

Мусобақада НАВИ (Натус Винсере) жамоаси номидан қатнашган Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли гроссмейстери Денис Лазавик билан баҳс олиб борди. Дастлабки тўртта партияда ғолиб аниқланмади. Шундан сўнг, армагеддон баҳсида Лазавик ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Шахматчилар "10+0" яъни рапид форматида беллашадилар. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва ғолиб 250 минг долларни қўлга киритади.

Фото: Лиқуипедиа

Эспорц Ворлд Суп мусобақасининг соврин жамғармаси 1,5 миллион долларни ташкил этади. Ғолиб 250 минг доллар, иккинчи ўрин эгаси 190 минг доллар, учинчи ўрин соҳиби 145 минг доллар, 4-ўринни қўлга киритган шахматчи эса 100 минг доллар мукофот олади. 5–8-ўрин эгалари 75 минг, 9–12-ўринлар 55 минг, 13–16-ўринлар эса 40 минг доллар миқдорида мукофот пули билан тақдирланади. Шунингдек, 17–22-ўриндаги яна 6 нафар шахматчи эгаллаган ўрнига қараб 20 – 27 минг долларга эга бўлади.

Маълумот учун, 2025-йилги Эспорц Ворлд Суп киберспорт турнирида НАВИ жамоаси сафида иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 5-ўринни эгаллаб, 85 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритган эди. Иштирокини гуруҳ босқичида якунлаган Виталитй вакили Жавоҳир Синдоров эса 50 минг АҚШ доллари билан тақдирланган. У жорий йилги мусобақада иштирок этмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.