Спорт

Жавоҳир Синдоров 1 млн долларлик халқаро мусобақада қатнашади

Жавоҳир Синдоров 1 миллион долларлик халқаро шахмат мусобақасида қатнашади.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида бўлиб ўтадиган Глобал Чесс Леагуе мусобақасининг тўртинчи мавсумида иштирок этади. Бу сафар Синдоров илк бор "Исон" мақомида, яъни ФЬЕРС Америсан Гамбиц жамоасининг етакчи шахматчиси сифатида ўйин олиб боради.

Мусобақада жаҳон шахматининг етакчи вакиллари ҳам қатнашади. Хусусан, кўп карра Жаҳон чемпиони Магнус Карлсен, ҳиндистонлик Вишванатан Ананд ҳамда Алиреза Фирузжа каби кучли гроссмейстерлар турнир иштирокчилари қаторидан жой олган.

Ушбу турнир Синдоров учун яқинлашиб келаётган муҳим мусобақаларга тайёргарлик жараёнининг бир қисми бўлади. Ўзбекистонлик шахматчи Самарқандда ўтказиладиган Шахмат Олимпиадаси ҳамда Жаҳон чемпионлиги учун баҳс олдидан халқаро даражадаги кучли рақибларга қарши тажриба орттириш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, 2026-йилда Глобал Чесс Леагуе мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этади. Унинг ярми — 500 минг доллар — жамоанинг якуний ўрнига қараб тақсимланади: чемпион 250 минг, кумуш медал соҳиби 125 минг, учинчи ўриндаги жамоа 75 минг, тўртинчи ўриндаги жамоа 50 минг доллар олади.

Яна 450 минг доллар барча жамоалар ўртасида бутун турнир давомида тўплаган ўйин очколари сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Қўшимча 50 минг долларни лига ғолиби олади. Шу тариқа мукофот пули миқдори нафақат якуний ўринга, балки ҳар бир алоҳида партия натижасига ҳам боғлиқ. Турнир 3-сентябрдан 13-сентябргача бўлиб ўтади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.