Спорт

Жавоҳир Синдоров илк бор ФИДЕ Сирсуит рейтинги етакчисига айланди

Нодирбек Абдусатторов — иккинчи ўринда

Жавоҳир Синдоров биринчи марта ФИДЕ Сирсуит рейтингида етакчиликни қўлга киритди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ўз фаолиятида илк бор ФИДЕ Сирсуит 2026/2027 мавсумининг умумий рейтингида биринчи поғонага кўтарилди. Бу ҳақда ФИДЕ расмий веб-сайти маълум қилди.

Жавоҳир Синдоров ҳозирда 75,28 очко билан жаҳон рейтингида пешқадамлик қилмоқда. У АҚШнинг Шарлотт шаҳрида бўлиб ўтган Народицкй Мемориал турниридаги иккита ғалабаси туфайли яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовни (65,64) ортда қолдирди. Учинчи ўринни америкалик Фабиано Каруана (54,58) эгаллаб турибди.

ФИДЕ Сирсуит 2026/2027 рейтингидаги кучли ўнлик қуйидагича:

Аёллар рейтингида эса ҳамюртимиз Афрўза Ҳамдамова 8-ўринни эгаллаб турибди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.