Дунё

Туркиядаги пичоқбозликда вафот этган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас — бош консулхона

Жанжал вақтида 33 ёшли эркак бўйин қисмидан пичоқланган. ОАВ у ўзбекистонлик эканини хабар қилганди. Истанбулдаги бош консулхона маълумотни рад этди.

Туркияда пичоқбозлик оқибатида ҳалок бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас — бош консулхона

Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган пичоқбозликда 33 ёшли Қилич Бўриев вафот этди. Сабаҳ нашри марҳумни ўзбекистонлик деб ёзди. Бироқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси бу маълумотни инкор этиб, эркак Туркманистон фуқароси бўлганини билдирди.

Маълумотларга кўра, воқеа соат 23:30 лар атрофида Кемалпоша маҳалласидаги Небиоғлу кўчасида жойлашган тўйхонада юз берган. Тўй давомида икки гуруҳ ўртасида номаълум сабабга кўра келишмовчилик келиб чиққан. Тахминан бир соат давом этган можаро кейинчалик кескинлашиб, пичоқбозликка айланган.

Жанжал чоғида маст ҳолатда бўлган Р.Т. исмли шахс Қилич Бўриевнинг бўйин қисмига пичоқ билан зарба бериб, оғир тан жароҳати етказган. Ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ходимлари жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатган. Бўриев кейин тез ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Тезкор-қидирув ишлари натижасида гумонланувчи Р.Т. ушланган ва жиноятда ишлатилган пичоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Полиция бўлимидаги сўроқдан сўнг Р.Т. суд қарори билан ҳибсга олинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.