Дунё

Туркияда ўзбекистонлик аёл доридан заҳарланиб вафот этди

Туркияда ўзбекистонлик аёл доридан заҳарланиб вафот этди

Туркияда 19-сентябр куни Ўзбекистон фуқароси Моҳира Мелиева фармацевтик воситадан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълум қилди.

Бош консулхона берган маълумотга кўра, марҳума касаллик пайтида уй шароитида тегишли тиббий малакага эга бўлмаган шахслар ёрдамида даволанган. Даволаниш давомида қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсири сабаб унинг аҳволи оғирлашган, қонида инфексия ривожланган ва организмида кучли реаксия кузатилган. Шунга қарамай, у ўз вақтида шифохонага етказилмаган.

Аҳволи оғирлашгач, аёл аввал Мармара шифохонасига, кейин эса жонлантириш бўлимига жойлаштириш имкони бўлмагани сабабли Картал туман шифохонасига олиб ўтилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Марҳуманинг жасади Бош консулхона ва Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонга қайтарилган.

Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилмасликка, норасмий даволанишдан тийилишга ҳамда соғлиқ ҳолати кескин ёмонлашганда зудлик билан расмий тиббиёт муассасасига мурожаат қилишга чақирди.

Ҳолат юзасидан Бош консулхонага маълумот келиб тушгач, Туркиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.