Туркиядаги ўзбекистонлик келин воқеасига аниқлик киритилди
Туркиянинг Мугла вилояти Милас туманида Ўзбекистон фуқароси М.Б. тўйдан кейин катта миқдордаги тилла ва зийнат

Туркиядаги ўзбекистонлик келин ҳақидаги ҳолатга аниқлик киритилди
Туркиянинг Муғла вилояти Милас туманида Ўзбекистон фуқароси М.Б. тўйдан сўнг катта миқдордаги тилла ва зийнат буюмларини олиб, йўқолиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, М.Б. ҳеч қаерга қочиб кетмаган ва ҳозир Милас ҳудудида бўлиб турибди. У ўз ихтиёри билан полиция бўлимига бориб, вазият юзасидан кўрсатма берган.
Фуқаро ўзига нисбатан билдирилган айбловларни рад этган. Унинг айтишича, тўйда тақилган тилла буюмлар қайнотасига топширилган, кейинчалик эса улар қарзларни тўлаш учун сотилган. М.Б. бу ҳолатни тасдиқловчи ёзишмалар ва видеоматериалларни Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этганини билдирган.
Ҳозирда турк ваколатли органлари томонидан суриштирув давом этмоқда. Бош консулхона тергов якунига қадар бир томонлама хулоса чиқармаслик ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраган.

