Дунё

Туркияда икки нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияда қийин аҳволга тушган икки фуқаронинг Ватанга қайтишига кўмаклашди.

Туркияда қийин аҳволга тушиб қолган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам берилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси оғир ижтимоий-молиявий шароитда қолган икки найўлдошимизга кўмаклашиб, уларнинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берди.

Вазиятни ўрганиш жараёнида фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди. Улар ўз фуқаролик паспортларини учинчи шахсларга бериб юборганликлари сабабли шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз қолишган.

Миграция агентлиги кўмагида ушбу фуқароларга зарур консуллик ва ташкилий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, уларга Ўзбекистонга қайтиш учун авиачипталар сотиб олишда ҳам ёрдам берилди.

Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларини фуқаролик паспортларини бошқа шахсларга бермасликка, ҳужжатларни эҳтиёткорлик билан сақлашга ва улардан фақат қонуний мақсадларда фойдаланишга чақирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.