Дунё

Туркия, Қатар, Индонезия ва Покистон «Бадр» келишувини имзолади

Ҳужжат ҳарбий саноат соҳасидаги ҳамкорликни илгари суриш ва давлатларнинг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.

Туркия, Қатар, Индонезия ва Покистон «Бадр» битимини имзолади

Туркия, Қатар, Индонезия ва Покистон вакиллари мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда стратегик шерикликни ривожлантириш мақсадида «Бадр» меморандумини имзолади, дейилади Туркия Миллий мудофаа вазирлиги баёнотида.

«Қатар, Индонезия, Покистон ва Туркия Қатарда ўзаро англашув тўғрисидаги кўп томонлама «Бадр» меморандумини имзолади», - дейилади хабарда.

Ҳужжат ҳарбий саноат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва давлатларнинг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, мамлакатлар ҳарбий тайёргарлик ва тадқиқотлар масалалари устида биргаликда ишлайди.

Битимни Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гулер, Қатар бош вазири ўринбосари ва мудофаа ишлари бўйича давлат вазири шайх Сауд бин Абдураҳмон бин Ҳасан Ол Соний, Индонезия мудофаа вазири ўринбосари Юсуф Жавҳарий ҳамда Покистон мудофаа вазири Хожа Муҳаммад Осиф имзолади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.