Дунё

​Анқарада Ўзбекистон ва Туркия анжумани: адабий-маърифий ҳамкорлик янги мазмун билан бойимоқда

Мулоқотда адабиёт, санъат, маърифат ва таълимнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ҳамда маданий алоқаларни ривожлантиришдаги ўрни хусусида

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия анжумани: адабий-маърифий ҳамкорлик янги мазмун билан бойимоқда

Туркия Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги адабий-маърифий ҳамкорликни янада ривожлантиришга бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.

«Бир илдиз, бир маърифат: Ўзбекистон — Туркия дўстлик кўприги» халқаро форуми доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда икки қардош халқ ўртасидаги маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, муштарак қадриятларни адабиёт ва ижод орқали ёш авлодга етказиш масалалари муҳокама қилинди. Унда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси вакиллари, Туркия Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, олимлар ва зиёлилар қатнашди.

Мулоқот чоғида адабиёт, санъат, маърифат ва таълимнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ҳамда маданий алоқаларни ривожлантиришдаги аҳамияти юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, маданиятда миллий руҳ, тарихий хотира ва икки халқнинг муштарак қадриятларини келажак авлодга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида доктор Кемал Явуз Атаманнинг «Мен танишган Ўзбекистон» асари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Анжуманнинг муҳим натижаларидан бири «Меҳр қанотида» — «Севги канатларıнда» ижтимоий лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича меморандум имзоланганидир. Ҳужжат Туркия Ёзувчилар уюшмаси раиси профессор доктор Муҳаммет Энес Кала ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Хусанов томонидан имзоланди. Ҳамкорлик доирасида Муҳаммет Энес Кала «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг фахрий аъзолигига қабул қилинди.

Лойиҳа доирасида ўзбек ва турк болалар адабиёти намуналари илк бор ягона икки тилли адабий-тарбиявий тўпламда жамланиши режалаштирилмоқда. Унда ёш авлодни меҳр-оқибат, дўстлик, инсонпарварлик, эзгулик, бағрикенглик ва тинчлик руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи асарлар ўрин олади.

Мазкур ташаббус икки қардош халқ адабиётини икки тил ва муштарак қадриятлар асосида бирлаштириб, уларнинг маданий меросини ёш авлодга етказишга хизмат қилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.