Дунё

Трамп Киевни ололмагани учун россиялик генерални айблади

У танкларни «лойга ботириб қўйгани» учун генерални «аҳмоқ» деб атаган ва у ҳали ҳам тирик эканига шубҳа билдирган.

Трамп Киевни эгаллай олмагани учун россиялик генерални айблади

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳокимиятга келишидан аввал Россия ва Украина ўртасидаги урушни 24 соат ичида якунлашга ваъда берган эди, бироқ унинг ташаббуси билан бошланган тинчлик музокараларида ҳанузгача сезиларли силжиш кузатилмаяпти. Доналд Трамп мунтазам равишда кенг кўламли босқин бошланган илк кунлар ҳақида ҳам гапириб келади — ҳар сафар тафсилотларни бироз ўзгартириб, Россиянинг Киев сари йўл олган, аммо лойга ботиб қолган танкларини эслайди.

20-октабр куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбат чоғида АҚШ президенти бу воқеани яна бир бор тилга олди ва бу сафар россиялик генераллардан бирига алоҳида тўхталди.

Россиялик аҳмоқ генерал, жуда аҳмоқ одам. Улар минглаб танклар билан бетон автомагистрал бўйлаб кетишаётган эди. Уларни ҳеч нарса тўхтата олмасди. Уруш бир кунда тугаган бўларди. Аммо бу калтафаҳм генерал — унинг кимлигини ҳам билмайман, у ҳозир тириклигига шубҳам бор, у ҳамон биз билан экани даргумон — ўнгга, далалар томон бурилади, кейин чапга қайрилади ва Киев томон йўл олади. Шосседа, бетон автомагистралда, шу пайтгача жуда яхши ҳаракатланиб келган йўлда қолиш ўрнига у шундай қарорга келади. Охир-оқибат танклар лойга ботиб қолади.

2022-йил февралида Беларусдан кириб келган Россия қўшинининг Киев сари юришига генерал-полковник Александр Чайко бощилик қилган эди. Нашр қайд этишича, юришнинг муваффақияциз тугашига унинг катта йўлдан четга чиқиш қарори сабаб бўлмаган.

Киевга юриш украин ҳарбийлари томонидан тўхтатилган. 2022-йил 26-февралида Украина қуролли кучлари пойтахт ташқарисидаги Ирпин дарёси устидаги кўприкни портлатади, Россия қўшини сув тўсиғини айланиб ўтишга уринаётган пайтда эса Козаровицкая тўғони бузиб ташланади. Бундан ташқари, Украина қуролли кучлари Россиянинг Бучада саф тортиб турган зирҳли техникалар колоннасини йўқ қилади. Россия армияси жиддий талафот кўради ва қўмондонлик Беларусдан қўшимча кучларни ёрдамга олиб киришга мажбур бўлади.

Юриш муваффақияцизликка учрагач, Чайко қўмондонликдан олинади ва Россиянинг Суриядаги контингентини бошқариш учун юборилади. У 2025-йил июнигача у ерда қолади, шу пайтда мамлакатда давлат тўнтариши юз беради ва президент Башар Асад ҳокимиятни йўқотиб, Москвага қочади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.