Сиёсат

Тўқаев эркакларнинг қучоқлашиб кўришишини танқид қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фикрича, эркаклар қучоқлашиб эмас, бир-бирининг қўлини маҳкам сиқиб кўришишлари керак.

Тўқаев эркакларнинг қучоқлашиб кўришишини танқид остига олди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев эркаклар ўртасидаги қучоқлашиб кўришиш одатини қаттиқ танқид қилиб, буни мамлакатнинг анъанавий урф-одатларига зид эканлигини таъкидлади.

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаши, ўпиши, аёлларнинг эркакларни, эркакларнинг эса аёлларни ўпиши яхши эмас. Бизнинг урф-одатларимизда ҳеч қачон бундай ҳолат бўлмаган", — деди у Остонада парламент сайловларида овоз берганидан сўнг журналистлар билан суҳбатда.

Тўқаевнинг қўшимча қилишича, ҳарбийларни бундай ҳолатда тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас.

"Эркаклар бир-бирига қўл узатиб, маҳкам сиқиб кўришиши керак. Қўлни илиқ котлет ёки новда каби бўш узатиб эмас, балки табассум билан саломлашиш керак, аммо ундан ортиғи эмас. Айниқса, ҳарбий либосдагилар. Генераллар ҳам бир-бирини қучоқлай бошлаяпти. Бу нимаси?" — дея эътироз билдирди у.

Якшанба куни Қозоғистонда янги бир палатали парламент — қурултой сайловлари бўлиб ўтмоқда. Қонунга кўра, Қурултой сайланганидан сўнг ҳукумат ўз ваколатларини топшириши ва шунга мувофиқ янги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилиши керак.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.