Қозоғистонда илк маротаба бир палатали Қурултойга сайлов ўтказилади
23-август куни Қозоғистонда янги конституция қабул қилинганидан буён илк сайлов бўлиб ўтади - энди фуқаролар мамлакат тарихида биринчи марта, аввалгидек икки палатали эмас, балки бир палатали парламент таркибини сайлаши керак бўлади.

Қозоғистонда биринчи марта бир палатали Қурултойга сайловлар бўлиб ўтади.
Ушбу сайловларда асосий сиёсий куч сифатида, эҳтимол, Қозоғистоннинг йирик тадбиркорларини бирлаштирган янги ташкил этилган "Адолат" партияси майдонга чиқади. Бу тадбиркорларнинг барчаси Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сиёсий йўналишини қўллаб-қувватлаган.
Тўқаевнинг тушунтиришича, икки палатали парламент ўрнига бир палатали тизимни жорий этиш қонун чиқарувчи органнинг таъсирини кучайтиради ва давлат бошқарувида "янада аниқ мувозанатни" ўрнатишга ёрдам беради. Парламент тузилмасини ўзгартириш 15-март куни референдумда қабул қилинган Конституциянинг янги матнидаги асосий қоидалардан бири эди.
Янги парламент – Қурултой 145 нафар депутатдан иборат бўлади. Улар қуйи палатада аввалгидек аралаш тизим бўйича эмас, балки фақат партия рўйхатлари асосида сайланади. Мустақил номзодлар сайлана олмайди.
Шу сабабли, экспертларнинг давлат раҳбаридан фарқли ўлароқ, бундай ссенарийда парламентнинг роли, аксинча, пасаяди, деган фикрга келгани ажабланарли эмас. Президент қўлида ҳокимиятнинг тўпланиши эса юқорилигича қолади, чунки янгиланган конституция унга аввалги президентлик муддатларини бекор қилиш имконини берди.
Тўқаевнинг ўзи парламент сайловини "мамлакат ҳаётидаги энг муҳим воқеа" деб атади. "Биз тақдирҳал воқеалар остонасида турибмиз. Олдинда бизни жуда масъулиятли давр кутмоқда", - деди президент.

