Тошкентда температура инверсияси ҳафта охиригача сақланиб қолади — Ўзгидромет
Иссиқ ва қуруқ об-ҳаво фонида кузатилаётган температура инверсияси Тошкентда 1 ноябргача сақланиб қолади. Ёғингарчиликнинг йўқлиги, кучсиз шамол ва инверсия атмосферанинг ўз-ўзини тозалашини секинлаштиради ва ҳавода чанг заррачалари концентрациясининг ошишига ёрдам беради, деб огоҳлантирди Ўзгидромет.

Тошкентда температура инверсияси ҳафта охиригача сақланиб қолади — Ўзгидромет
Ҳафта давомида Тошкентда нисбатан иссиқ ва қуруқ об-ҳаво прогноз қилинмоқда. Кундузи ҳаво +18…+20 даражагача, кечаси эса тахминан +8…+10 даражагача исиб боради. Кутилаётган метеорологик шароитлар фонида 1 ноябргача шаҳарда атмосфера инверсияси кузатилади, хабар беради Ўзгидромет.
«Йўғингарчиликнинг йўқлиги, нисбатан кучсиз шамол ва инверсия биргаликда атмосферанинг табиий ўз-ўзини тозалаш жараёнини секинлаштириши мумкин. Шу муносабат билан 1 ноябргача Тошкентда чанг заррачалари ва бошқа ифлослантирувчи моддалар концентрацияси ортиши ёки уларнинг юқори даражаси сақланиб қолиши мумкин», — дейилади хабарда.
Ўзгидрометда, шунингдек, атмосфера ҳавоси сифатининг ҳақиқий ҳолати ва унинг ўзгариши ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши ҳажмига, шунингдек, шамолнинг тезлиги ва йўналишига боғлиқлигини қўшимча қилишди.
Атмосфера инверсияси — бу метеорологик ҳодиса бўлиб, унда ҳаво ҳарорати баландлик билан одатдагидек пасаймайди, аксинча, кўтарилади. Бундай инверсияда ер юзасидаги совуқ ҳаво қатлами устида иссиқроқ қатлам ҳосил бўлади. Бу ҳаво массаларининг вертикал аралашишига тўсқинлик қилади ва атмосферанинг қуйи қатламларида чанг заррачалари ва бошқа ифлослантирувчи моддаларнинг тўпланишига ёрдам бериши мумкин.

