Маҳаллий

Тошкентда бугун кечқурун ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

22 сентябр соат 21:00 дан 23 сентябр соат 04:00 гача ер юзасига яқин ҳаво совиб,

Тошкентда бугун кечқурун ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

Бугун, 22 сентябр соат 21:00 дан 23 сентябр соат 04:00 гача ер юзасига яқин қатламда ҳаво совиши, юқори қатламларда эса нисбатан илиқ ҳаво сақланиб қолиши ҳисобига ҳарорат инверсияси юзага келиши кутилмоқда.

Метеорологик прогнозларга кўра, Тошкент шаҳрида шамол тезлиги айрим соатларда 0,5–1 м/с гача пасаяди. Бу ҳолат ҳавонинг вертикал аралашувини секинлаштиради.

Ёғингарчилик бўлмагани сабабли ҳаводаги заррачалар узоқроқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Бундай шароит ПМ2.5 ва ПМ10 заррачаларининг ерга яқин ҳаво қатламида тўпланишига олиб келиши эҳтимоли бор.

Прогнозларга кўра, пойтахтнинг аксарият ҳудудларида соат 22:00 дан 01:00 гача ҳаво сифати АҚИ стандарти бўйича «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражагача пасайиши мумкин.

Эрталаб ер юзаси қизиши билан инверсия сусайиши, ҳавонинг вертикал аралашуви кучайиши ва ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Шу сабабли кечки пайтларда очиқ ҳавода узоқ вақт қолмаслик тавсия этилади.

Айни вақтда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий равишда мониторинг қилинмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.