Тошкентда Игор Савицкийнинг ҳаёти ва меросига бағишланган мултимедиа кўргазмаси очилди
Ташкент Ситй Маллъда ъСавицкий кундаликлари: Қадимий ва навқиронъ мултимедиа кўргазмаси очилди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этган лойиҳа Қорақалпоғистон давлат санъат музейи асосчиси Игор Савицкийнинг ҳаёти ва ижодий меросига бағишланган. Пайшанба кунлари кириш бепул.

Тошкентда Игор Савицкийнинг ҳаёти ва меросига бағишланган мултимедиа кўргазмаси иш бошлади
Ташкент Ситй Маллъда “Савицкий кундаликлари: Қадимий ва навқирон” номли мултимедиа кўргазмаси очилди. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан йўлга қўйилган лойиҳа рассом, коллексионер ҳамда Нукусдаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи асосчиси Игор Савицкийнинг ҳаёти ва бадиий меросига бағишланган.
Тасвирий санъат, мусиқа, ёруғлик ва ҳаракат уйғунлашган экспозиция куратори Азиза Изамова бўлиб, у ташриф буюрувчиларга ХХ аср Марказий Осиё санъатига янгича нигоҳ билан қараш имконини беради.
Лойиҳада Игор Савицкийнинг Ўзбекистон бадиий меросини асраб-авайлашдаги ўрни алоҳида таъкидланган.
Муассасадаги кўп йиллик фаолияти натижасида Нукусда рус ва Туркистон авангарди вакиллари асарлари, шунингдек, Марказий Осиё рассомлари ижод намуналари жамланган ноёб санъат тўплами шаклланган. Бугунги кунда ушбу коллексия минтақанинг маданий меросида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, халқаро санъат ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Кўргазма 2027-йил 24-январгача давом этади.
Душанбадан чоршанбагача чипталар 40 минг сўм, жумадан якшанбагача эса 60 минг сўм туради. Пайшанба кунлари кириш бепул бўлиб, ташриф жонли навбат асосида амалга оширилади.
Мактаб ўқувчилари, талабалар ва пенсионерларга иТискет кассаларида чипта харид қилганда 50 фоизлик чегирма берилади. Махсус билим юртлари ва интернат ўқувчилари учун кириш бепул.
2024-йил март ойида “Савицкий кундаликлари. Қадимий ва навқирон” мултимедиа экспозицияси пойтахтдаги “Ўзекспомарказ”да намойиш этилган эди.

