Маҳаллий

Саида Мирзиёева Қатарда “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмаси очилишида қатнашди (фото)

Саида Мирзиёева Қатарда "Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос" кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди (фото).

2-сентябр куни Саида Мирзиёева Шайха Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан бирга Қатар Ислом санъати музейида очилган "Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос" кўргазмасининг очилишида қатнашди.

Ушбу кўргазма Ўзбекистон музейлари ва Қатар коллексияларидан олинган ноёб экспонатларни ўз ичига олади. Унда Исломгача бўлган даврлар, Сомонийлар ва Темурийлар давридан то ҳозирги кунгача бўлган тарихий босқичларни акс эттирувчи нодир ёдгорликлар, анъанавий ҳунармандчилик ва тўқимачилик санъати намуналари намойиш этилмоқда.

Президент администрацияси раҳбари таъкидлашича, "Бу – Қатар халқи ва унинг меҳмонларини бой тарихимиз ҳамда меросимиз билан яқиндан таништириш учун қулай имконият, шунингдек, Ўзбекистон—Қатар маданий алоқаларини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир".

Шу куни, шунингдек, етти нафар қатарлик ҳунарманднинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро бўйлаб ижодий сафари натижаларига бағишланган "Экташиф Ўзбекистон" кўргазмаси ҳам иш бошлади.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналаридан илҳомланган усталар томонидан яратилган нозик заргарлик буюмлари, хаттотлик санъати намуналари, нафис гиламлар ҳамда сафар таассуротларини акс эттирувчи фотосуратлар тўплами намойиш этилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.