Маҳаллий

Тошкентда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар хатловдан ўтказилади

Касалланган, зарарланган, қуриган, инсон ҳаёти ва мол-мулклар хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтлар белгиланган тартибда рухсатнома олинган ҳолда кесилади.

Тошкентда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар хатловдан ўтказилади

Тошкент шаҳрида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталар хатлов қилинади.

Пойтахт ҳокимининг қарорида белгиланишича, хатлов жараёнида касалланган, зарарланган, қуриган, инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик ҳамда жисмоний шахслар мол-мулки хавфсизлигига хавф туғдираётган дарахтларнинг сони, тури, ҳолати, ёши, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари ҳисобга олинади.

Хатловни ўтказиш ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун шаҳар ищи гуруҳи тузилади.

Хатлов давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган, табиий омиллар ва зараркунандалар таъсирида касалланган, зарарланган, қуриган, инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтлар аниқланса, улар белгиланган тартибда рухсатнома олинган ҳолда кесилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.