Маҳаллий

Тошкентда 26 минг долларлик гашиш савдоси фош этилди

Тошкент шаҳрида 1 килограммдан ортиқ гашишни 26 минг долларга сотишга уринган икки шахс қўлга олинди. Улардан бири харидордан 21 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкентда 26 минг долларлик гашиш савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши комплекс тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида қўшни давлатдан олиб келинган катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси Тошкент шаҳрида мусодара қилинган.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи, 1988-йилда туғилган ва муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят учун судланган шахс Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида 1 килограмм 185 грамм гашиш моддасини шартли харидорга 26 минг АҚШ долларига сотишга келишган.

У келишилган маблағнинг 21 минг долларини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситасини у билан бирга Сурхондарёдан Тошкентга олиб келган Собалт автомобили ҳайдовчиси ҳам меҳмонхона ёнида қўлга олинган. Денов шаҳрида яшовчи, 1987-йилда туғилган ушбу шахс муқаддам ўғрилик билан боғлиқ жиноят учун судлангани қайд этилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.