Маҳаллий

Президент Миллий боғ ҳудудида қурилаётган музей қурилишини кўздан кечирди

Ўзбекистон Миллий музейи қурилиши жадал давом этмоқда.

Президент Миллий боғ ҳудудида қурилаётган музей қурилишини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри марказида бунёд этилаётган Ўзбекистон Миллий музейининг қурилиш жараёни билан танишди.

Мазкур йирик лойиҳа президентнинг 2025-йил 1-июлдаги тегишли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Давлат раҳбари ўтган йил август ойида ушбу иншоотга тамал тошини қўйган эди.

Мамлакат етакчиси музей ҳудудида давом этаётган кенг кўламли қурилиш-монтаж ишлари, обьектлар пойдевори ҳамда муҳандислик инфратузилмасини барпо этиш жараёнини кўздан кечирди. Мажмуа юртимизнинг бой тарихи, маданияти ва келажакдаги интилишларини намоён этадиган муҳим маданий маскан бўлиши таъкидланди.

Музейнинг меъморий қиёфаси ва мазмун-моҳияти дунёдаги илғор тажрибалар асосида шакллантирилган. Лойиҳа машҳур япониялик меъмор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган, экспозиция консепсияси эса Германиянинг Ателиер Брüскнер ташкилоти томонидан тайёрланган.

Мажмуанинг умумий майдони 3,9 гектарни, бино майдони эса 40 минг квадрат метрдан ортиқни ташкил этади. Иншоот 3 қаватли асосий бино ва 2 қаватли ер ости қисмидан иборат бўлади.

Музей майдонининг 60 фоизи таълим ва илмий фаолиятга ажратилади. Бу ерда кўргазма заллари, бой кутубхона, реставрация лабораториялари ва конференсия заллари жойлашади. Оилалар ва ёшларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун ресторанлар ҳамда болалар майдончалари ҳам ташкил этилади.

Ушбу маданий маскан бир вақтнинг ўзида 3 минг 500 нафаргача ташриф буюрувчини қабул қила олади. Бу ерда 10 мингга яқин тарихий ва санъат экспонатлари намойиш этилади.

Бино қуриб битказилгач, атрофидаги Абулқосим мадрасаси, Халқлар дўстлиги саройи ва Миллий боғ билан биргаликда яхлит меъморий ансамблни ҳосил қилади.

Франсиянинг Лувр, АҚШнинг Метрополитен ва Британия музейлари каби дунёнинг нуфузли маданий муассасалари билан қўшма кўргазмалар ўтказиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.