Маҳаллий

Саида Мирзиёева Замонавий санъат маркази очилишида иштирок этди

Замонавий санъат маркази 1912-йилда қад ростлаган собиқ дизел электр стансиясининг тарихий биносида жойлашган бўлиб, иншоотнинг меъморий трансформацияси дунёга машҳур “Студио КО” бюроси томонидан амалга оширилган.

Саида Мирзиёева Замонавий санъат маркази очилишида қатнашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

“Ушбу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, консепт-стор, таълим майдонлари ҳамда учрашув ва тадқиқотлар учун мўлжалланган жамоат ҳудудлари ўрин олган. Қамровининг бу қадар кенглиги уни бутун Марказий Осиё минтақасида шу турдаги биринчи рақамли мажмуа даражасига олиб чиқмоқда”, деб ёзди у ўз телеграм-каналида.

Янги маданий кластер 1912-йилда бунёд этилган собиқ дизел электр стансиясининг тарихий биносида жойлашган бўлиб, иншоотнинг меъморий трансформацияси дунёга машҳур “Студио КО” бюроси томонидан амалга оширилган. Бу ерда кўргазмалар, илмий изланиш жараёнлари, маърузалар, очиқ мулоқотлар, филм намойишлари, консерт ва перформанслар мунтазам ўтказиб борилади.

“Мамлакатимизда яна бир шундай нуфузли, замонавий майдоннинг вужудга келгани алоҳида аҳамиятга эга. “ССА Ташкент” ижодкорлар, кураторлар ва халқаро ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, ўзбекистонлик истеъдод эгаларининг янги аудиторияга чиқиши ҳамда хорижий саҳналарда муносиб эътироф топишига замин яратади.

Мазкур лойиҳа Президентимизнинг ташаббуслари ҳамда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг катта саъй-ҳаракатлари натижасида рўёбга чиқди”, дея фикр билдирган Саида Мирзиёева.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.