Тошкентда 10 гектар майдонда “Ўзбекфилм кино шаҳарчаси” ва Долбй Атмос студиясига эга дубляж маркази қурилади
Тошкентда ъЎзбекфилмънинг 10 гектар ҳудудида кино хизматларини жамлаган ъКино шаҳарчасиъ ва Долбй Атмос овоз студияси билан жиҳозланган Дубляж ва овозлаштириш маркази қурилади. Шунингдек, кино соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш дастури қабул қилиниб, миллий онлайн платформа ишга туширилади.

Тошкентда 10 гектар майдонда “Ўзбекфилм кино шаҳарчаси” ва Долбй Атмос студиясига эга дубляж маркази барпо этилади
Шавкат Мирзиёев 26-октабр куни кино соҳасига замонавий бошқарув усулларини жорий этиш ҳамда “Ўзбекфилм” миллий кино брендини яратиш бўйича тақдимот билан танишди, деб хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.
Қайд этилишича, “Ўзбекфилм”нинг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматлари жамланган ягона индустриал кластер — “Ўзбекфилм кино шаҳарчаси” ташкил қилинади.
Шаҳарча ҳудудида Долбй Атмос технологияси асосида овоз студияси билан жиҳозланган замонавий Дубляж ва овозлаштириш маркази қурилади, шунингдек, маҳсулотларни монетизация қилиш имконини берувчи миллий онлайн киноплатформа ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, малакали лойиҳа ташкилотини жалб қилган ҳолда шаҳарчанинг мастер-режаси ва лойиҳа-сметаси икки ой муддатда тайёрланиши, қурилиш ишлари эса келгуси йилнинг март ойидан бошланиши белгиланди. Шу билан бирга, кино тизимидаги бўш турган давлат активларини очиқ савдога чиқариш топширилди.
Яна бир жиҳат шуки, кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича бир ойда ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади. Унда соҳа учун янги таълим дастурларини тайёрлаш, мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг хорижда малакасини ошириш масалалари ҳам назарда тутилади.
Аввалроқ давлат раҳбари ижтимоий тармоқлар сабаб одамлар кинога бормай қўйгани йўқлиги, хориж филмлари учун заллар тўлаётгани, фақат томошабин диди ўзгарганини билдирганди.
Ўз навбатида, миллий филмлар бу талабга жавоб бермаётгани, кино мамлакатнинг “юмшоқ кучи” бўлиши кераклиги таъкидланган.

