Маҳаллий

10 гектар ҳудудда «Ўзбекфилм кино шаҳарчаси» ташкил этилади

Давлатимиз раҳбари «Ўзбекфилм» номини миллий киномизнинг ягона бренди сифатида мустаҳкамлаш ташаббусини илгари сурди. Халқимиз Чилонзорнинг

10 гектар майдонда «Ўзбекфилм кино шаҳарчаси» барпо этилади

Президентимиз кино ишлаб чиқариш учун замонавий инфратузилма яратилишини маълум қилди.

«Ўзбекфилм»га тегишли 10 гектарлик ҳудудда кино хизматлари жамланган ягона индустриал кластер — «Ўзбекфилм кино шаҳарчаси» ташкил этилади.

«Кино шаҳарчаси» таркибида замонавий технологиялар билан жиҳозланган Дубляж ва овозлаштириш маркази қурилади.

Икки ой ичида малакали лойиҳа ташкилоти жалб қилиниб, шаҳарчанинг мастер-режаси ҳамда лойиҳа-сметаси ишлаб чиқилади. Қурилиш ишлари келаси йил март ойидан бошланади.

Кино тизимидаги бўш турган давлат активларини очиқ савдога чиқариш топширилди.

Давлатимиз раҳбари киноижодкорлар учун яна бир ташаббусни эълон қилди. Қуйи Чирчиқ туманидаги «Кўҳинур» сиҳатгоҳи тўлиқ уларнинг ихтиёрига берилади.

Мазкур сиҳатгоҳ яқинда замонавий талаблар асосида таъмирланиб, жиҳозланган. Бу ерда киноижодкорларнинг муносиб дам олиши учун барча шароит яратилган.

Президентимиз ушбу маскан киночиларимиз куч йиғиб, янги-янги ғоялар устида ишлайдиган ҳақиқий ижодий маконга айланишини таъкидлади.

Бундан ташқари, ҳар йили кино соҳасида фаолият юритадиган камида 300 нафар фидойи ходимга республикадаги сиҳатгоҳларда дам олиш ва даволаниш учун бепул йўлланма берилади.

Президентимиз соҳада илм, таҳлил ва профессионал танқидчиликни ривожлантириш мақсадида «Киношунослар клуби» ташкил этилишини маълум қилди.

«Ўзбекфилм» миллий кинокомпанияси клуб фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

Унинг Халқаро кинотанқидчилар федерацияси — ФИПРЕССИга аъзо бўлишига кўмаклашади.

Бу миллий филмларнинг нуфузли халқаро фестиваллардаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади.

Соҳа вакилларининг касбий ҳамжамиятини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Кино арбоблари ва Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмалари бирлаштирилиб,

Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси ташкил этилади.

Палата соҳада ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш, ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқлари ва касбий манфаатларини ҳимоя қилиш,

ёшларнинг профессионал ўсишига кўмаклашиш билан шуғулланади.

Ёш киноижодкорларнинг хорижда малака ошириши ҳамда палата фаолиятининг молиявий-ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватланиши белгиланди.

Янги палата фаолиятини ташкил этиш ишлари бир ойда якунланиши топширилди.

Президентимиз миллий кино саноатини янги технологик ривожланиш босқичига олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Кино яратишда сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорлик дастури бир ойда ишлаб чиқилади.

Унда янги таълим дастурларини тайёрлаш, мутахассисларни ўқитиш ва хорижда малакасини ошириш масалалари назарда тутилади.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари «Ўзбекфилм» номини миллий киномизнинг ягона бренди сифатида мустаҳкамлаш ташаббусини илгари сурди. Халқимиз Чилонзорнинг бу ҳудудини азалдан «Ўзбекфилм» деб аташи қайд этилди.

Ҳозирги Чилонзор кўчасининг мазкур қисмига «Ўзбекфилм» номини бериш таклиф қилинди.

Кино санъати музейини «Ўзбекфилм» музейи, Кино санъати саройини «Ўзбекфилм» киносаройи, Миллий кинофондни «Ўзбекфилм» миллий кинофонди деб номлаб, уларни ягона бренд остида бирлаштириш таклиф этилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.