Тошкент тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар пора олаётганда ушлангани айтилмоқда
Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркордан 1 гектар ерни ауксион орқали олиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилганликда гумонланиб ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар пора олаётганда қўлга олингани айтилмоқда
Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркордан ер олиб бериш эвазига 25 минг доллар талаб қилганликда гумон қилинмоқда, дея хабар бермоқда.
Тергов олди суриштирув маълумотларига кўра, мансабдор шахс тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажмуаси ташкил этиши учун туман ҳокимлиги балансидаги 1 гектар ерни Давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали ауксион савдоларига чиқариб, ютиб беришни ваъда қилган.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда гумонланувчи сўралган пул маблағини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “г” банди (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди (Жуда кўп миқдорда пора беришда иштирокчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

