Маҳаллий

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан тергов бошланди

У фуқаролар номига олинган кредитни талон-торож қилишда айбланган.

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноий иш очилди. У фуқароларга ажратилган кредит пулларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида "Ойдинобод" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ш.G.ning ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Аниқланишича, Ш.Г. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг "Ойдинобод" МФЙ ҳудудида яшамаслигига қарамай, банкка тақдим этган тавсияномасида уларни ушбу МФЙда яшовчи шахслар сифатида кўрсатган. Натижада, 130,2 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига эришган ва бу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.