Маҳаллий

Тошкент шаҳри ва вилоятида хорижга ишга жўнатишини айтиб фирибгарлик қилганлар ушланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида чет элга ишга жойлаштиришни ва'да қилиб, фуқароларни алдаган уч нафар фирибгар қо'лга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ма'лум қилди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985-йилда туғилган, аввал судланган шахс ўз танишлари орқали Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 6 нафар фуқарони Словакияга ишга юбориш эвазига 145 миллион сўм талаб қилиб, олдиндан 85 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бошқа бир ҳолатда эса, Тошкент шаҳрида хорижий давлатларга виза олиш бўйича консалтинг хизматлари кўрсатувчи МЧЖ раҳбари пойтахтда яшовчи, 2002-йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, уни Германияга ишга юбориш учун виза расмийлаштириш эвазига 4 минг доллар олган вақтида қо'лга тушган.

Шунга о'хшаш қонунбузарлик Тошкент вилоятида ҳам қайд этилган. Зангиота туманида яшовчи, 1993-йилда туғилган аёл Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи, 2000-йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, уни Жанубий Кореяга ишлаш учун виза расмийлаштириб юбориш эвазига 5900 доллар олган вақтида ушланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, АҚШга юборишни ваъда қилиб, 50 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олингани ҳамда фирибгарлик учун Бухорода қидирувда бўлган шахс Тошкентда ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.