Маҳаллий

Тўрт кишини Умрага юбориш учун 4400 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида тегишли лицензиясиз Умра зиёратини ташкил этишга уринган турфирма ходими ушланди. У тўрт нафар фуқарони Саудия Арабистонига юбориш учун 4400 АҚШ доллари сўраб, олдиндан 1100 доллар олаётган вақтда қўлга олинган.

Тўрт кишини Умрага юбориш учун 4400 доллар: Фарғонада турфирма ходими қўлга олинди

ДХХ маълумотига кўра, тезкор тадбир хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.

Тадбир давомида Данғара туманида фаолият юритувчи турфирма ходими Умра зиёратини ташкил этиш учун тегишли лицензияга эга бўлмаса-да, фуқароларни Саудия Арабистонига юборишни таклиф қилгани аниқланди. У сўралган маблағнинг бир қисмини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Айни пайтда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Хабарда белгиланган тартибларга риоя қилинмасдан ташкил этилган сафарлар сабаб айрим фуқаролар хорижда қийинчиликларга дуч келаётгани қайд этилган.

ДХХ фуқаролардан шундай қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида 1520 қисқа рақами орқали хабар беришни сўраган. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатлангани билдирилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.