Наманган ва Фарғонада ноқонуний равишда Умрага жўнатмоқчи бўлганлар ушланди
Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари икки кишидан 2200 доллар талаб қилган.

Наманган ва Фарғонада ноқонуний тарзда Умрага жўнатмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Фарғона вилоятида ноқонуний равишда Умра зиёратига юбориш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари 2 нафар фуқарони Умра сафарига жўнатишни ваъда қилиб, 2200 АҚШ доллари сўраган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у талаб қилинган пул маблағини олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Наманган вилоятида аниқланган ҳолатда эса Чортоқ туманида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма ищиси 2 нафар фуқарони Умра сафарига юбориш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 400 доллар олган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

