Маҳаллий

Ноқонуний «Умра» хизмати таклиф қилган икки шахс ушланди

Самарқанд ва Сирдарёда фуқароларни Саудия Арабистонига «Умра» сафарига юборишни ваъда қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний «Умра» хизмати таклиф қилган икки шахс ушланди

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида фаолият юритувчи авиакасса раҳбари «Умра» зиёратига юбориш ҳуқуқига эга бўлмаганига қарамай, маҳаллий фуқарога Саудия Арабистонига сафар уюштиришни таклиф қилган.

У фуқаронинг ишончига кириб, уни муборак сафарга жўнатиш эвазига 1150 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи, 1988-йилда туғилган шахс уч нафар фуқарони Саудия Арабистонига «Умра» зиёратига юборишни таклиф қилган.

У бунинг учун Тошкент шаҳридаги гўёки «Умра» зиёратини ташкил этиш ваколатига эга бўлган туристик фирма орқали сафар уюштирилишини айтган ва жами 3150 АҚШ доллари талаб қилган.

Мазкур шахс сўралган пул ҳисобидан олдиндан 3,5 млн сўм олган вақтда ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.