Дунё

Тўқаев мудофаа вазирини ишдан олди

Даурен Косанов Қозоғистон мудофаа вазирлигини 2025-йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. Сентабрда у шу лавозимга қайта тайинланганди. Истеъфо Каспий денгизидаги машғулотларда 14 нафар ҳарбий ҳалок бўлишидан бир неча кун ўтиб рўй бермоқда. Ушбу иш доирасида беш нафар ҳарбий амалдор ҳибсга олинган.

Тўқаев мудофаа вазирини лавозимидан олди

Каспий денгизида ўтказилган машғулот вақтида 14 нафар ҳарбий чўкиб кетгани ортидан Қозоғистон мудофаа вазири Даурен Косанов лавозимидан озод қилинди. Тегишли фармонни президент Қосим Жўмарт-Тўқаев имзолаган.

«Давлат раҳбарининг фармони билан Даурен Жуматаевич Косанов Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди», – дейилади президент сайтида эълон қилинган хабарда.

Косанов 2025-йил ёзидан бери Қозоғистон мудофаа вазири сифатида фаолият юритиб келаётганди.

24-сентабр куни Қозоғистон ғарбидаги Манғистау областида мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари машғулотлари пайтида Каспий денгизи соҳилида об-ҳаво кескин ёмонлашиб, кучли шамол кўтарилган, оқибатда 17 нафар ҳарбийни кучли тўлқин олиб кетган. Улардан фақат уч нафари қутқарилган, сувдан 14 кишининг жасади чиқариб олинган.

Қозоғистон Бош прокуратураси бу ҳолат юзасидан жиноят иши очди. Орадан кўп ўтмай беш киши — ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонининг биринчи ўринбосари, иккита ҳарбий қисм командири, пиёдалар ротаси бошлиғи ҳамда катер командири ҳибсга олинди. Уларга нисбатан хизматга совуққонлик билан муносабатда бўлиш оғир оқибатларга сабаб бўлгани ҳамда кемани бошқариш қоидаларини бузиш билан боғлиқ моддалар бўйича тергов олиб борилмоқда. Қозоғистон ички ишлар вазирлиги яна ҳибслар бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.