Дунё

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий хизматчи денгизда оқиб кетди

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий хизматчи денгиз оқимига тушиб кетди

Қозоғистонда 24-сентябр куни машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчи Каспий денгизида оқиб кетди. Ҳозирча уларнинг уч нафари қутқарилган. Бу ҳақда Тенгриневс хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳарбийлар Манғистов вилоятидаги Каспий денгизи қирғоғида ўқув-жанговар вазифани бажараётган бўлган.

“Метеорологик шароитларнинг кескин ёмонлашиши ва шамолнинг кучайиши туфайли ҳарбий хизматчилар денгизга оқиб кетганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз”, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.

Ҳозирча 9 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани маълум. Уч киши қутқариб қолинган, улардан бири касалхонага ётқизилган. Қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Воқеа жойига зудлик билан қутқарув хизматларининг куч ва воситалари юборилган.

Қидирув-қутқарув операциясига Ҳарбий-денгиз кучлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, авиация ва бошқа тегишли хизматлар жалб этилган. Ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш ва қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш учун Мудофаа вазирлиги комиссияси воқеа жойига йўл олган. Комиссияга мудофаа вазири, авиация генерал-лейтенанти Даурен Косанов бощилик қилмоқда.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Қурбонлар оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатилади. Ҳарбий хизматчилар ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилган, тезкор-тергов гуруҳи тузилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.