Тоşкент метросида беş вагонли поездлар қатнови режалаşтирилмоқда
Тоşкент метросининг тöрт йöналиşида тиğиз вақтларда поездларни беş вагонли қилиş ва қатнов оралиğини 2–3 дақиқагаçа қисқартириş бöйиçа çоралар белгилаş топşирилди. Автобуслар қатновини кöпайтириş ва уларга қоидабузарликларни қайд этувçи камералар öрнатиş ҳам кöзда тутилган.

Тоşкент метросида беş вагонли поездлар қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу Халқ депутатлари Тоşкент şаҳар Кенгаşининг 2026-йил 30-октабрдаги ВИИ-28-180-14-0-К/26-сон қарорида белгиланган.
«Тоşкент метрополитени»га 20-ноябрга қадар «Çилонзор», «Öзбекистон», «Юнусобод» ва ер усти ҳалқа йўлида поездларни беş вагонли қилиб шакллантириш ҳамда интервалларни қисқартириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш топширилган. Ҳужжатда тиğиз вақтлар сифатида соат 07:30–09:30, 12:00–14:00 ва 17:00–19:30 оралиғи кўрсатилган.
Автобусларда эса эрталабки 07:00–09:30 ва кечки 17:00–19:30 оралиғида асосий йўналишларга қўшимча транспорт чиқариш орқали қатнов интервалини 3–5 дақиқагача қисқартириш мақсад қилинган. Қарорда 15-ноябрдан бошлаб шу бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган.
Шунингдек, 20-декабрга қадар йўловчилар оқими юқори бўлган 25 та йўналишга катта сиғимли, бўғинли автобусларни сафарбар этиш тавсия қилинган. Бунда Учтепа, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги асосий йўлларга алоҳида эътибор қаратилади.
20 та автобус йўналишида кечки қатновни соат 23:00 гача узайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Масъулларга 1-декабрга қадар буни мавжуд имкониятлар доирасида ўрганиш топширилган.
Рўйхатга 1-, 14-, 18-, 21-, 24-, 28-, 38-, 44-, 46-, 51-, 58-, 67-, 72-, 85-, 93-, 98-, 115-, 118-, 131- ва 147-сонли йўналишлар киритилган. Кечки қатновларда автобуслар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги, жадваллар бекатлар ва рақамли иловаларда эълон қилиниши белгиланган.
Қарорга кўра, 1-ноябрдан жамоат транспорти учун ажратилган «А» йўлакларида шахсий автомобилларнинг ноқонуний ҳаракатланиши ва тўхтаб туришига қарши рейдлар кучайтирилади. 15-декабрга қадар эса автобусларнинг олд қисмига қоидабузарликларни ҳаракат вақтида автоматик қайд этувчи камералар ўрнатиш ва уларни ЙҲХБ ягона базасига улаш амалиёти йўлга қўйилиши керак.
Ҳужжатда ҳайдовчиларнинг ногиронлиги бўлган йўловчиларга пандусни очиб бериши хизмат мажбурияти сифатида белгиланиши ҳам назарда тутилган. Бундан бош тортган ҳайдовчиларга интизомий чора кўриш топширилган.
Қарорда октабр ойида ижтимоий тармоқлар орқали қарийб 3 минг киши иштирокида ўтказилган сўров натижалари ҳам келтирилган. Қатнащиларнинг 85,4 фоизи тиğиз вақтларда ҳаддан ташқари гавжумликни, 32 фоизи эса бекатда 20 дақиқадан ортиқ кутишни қайд этган. Айни пайтда, иштирокчиларнинг 79 фоизи транспорт тизимини умумий ҳисобда «қулай» ёки «жуда қулай» деб баҳолаган.

